» » САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА СИРТҚИ ТАЪЛИМГА ҚАНЧА ЎҚУВЧИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА СИРТҚИ ТАЪЛИМГА ҚАНЧА ЎҚУВЧИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?


     Самарқанд вилоятидаги 6 та олий таълим муассасаси бугундан бошлаб сиртқи таълим шакли бўйича абитуриентларни қабул қилмоқда.
     Мазкур ўқув шакли учун Самарқанд давлат университети 900 нафар, Самарқанд ветеринария медицинаси институти 330 нафар, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 140 нафар, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали 50 нафар ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ва “Ипак йўли” туризм халқаро университети 75 нафардан ўқувчиларни қабул қилади.
     Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 1 июлдан 30 июлга қадар давом этиши режалаштирилган.
     Эслатиб ўтамиз, кечки таълим шакли вилоятдаги иккита олий таълим муассасасида, яъни Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилади. Бу таълим шакли учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

комментариев