» » «Уйма-уй» лойиҳаси аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

«Уйма-уй» лойиҳаси аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

   Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман кенгаши томонидан Узунқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида «Уйма-уй» лойиҳаси доирасида аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказилди. Партия фаоллари иштирок этган тадбирда кишиларни қийнаб келаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар, дарди ва ташвиши тингланди.     Хонадонма-хонадон юриб ўтказилган мулоқотда аҳолидан тадбиркорлик, паррандачиликни йўлга қўйиш, фарзандини мактабгача таълим муассасасида имтиёзли равишда жойлаштириш, фуқаролик паспортини олиш каби кўплаб масалалар юзасидан мурожаат бўлди. Хусусан, фуқаро З. Эгамбердиева билан ўтказилган суҳбатда хонадонда 7 нафар киши истиқомат қилиши, моддий ёрдамга муҳтож эканлиги аниқланди. У қайнотасига фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати эътиборсиз қолмаслиги, ишчи гуруҳ келиб ўрганиб, керакли чоралар қўлланилиши тушунтирилди. Шунингдек, М. Раззоқова 3 ёшли фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришда амалий ёрдам сўради. Фуқронинг мурожаати давлат хизматлари агентлигига етказилиши ва керакли ҳужжатлар топширилгач навбат бўйича қабул қилиниши айтилди.     
Аҳоли томонидан билдирилган юқоридаги каби муаммо, талаб ва таклифлар ЎзМТДП фаоллари ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинади ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови юборилади. 
Туманда «Уйма-уй» лойҳаси давом этмоқда.
Сарвина БАҲРУЛЛАЕВА,
ЎзМТДП туман кенгаши ижрочи котиби.

комментариев