» » "Ғалла-2019" ўрим-йиғим мавсуми қизғин паллада

"Ғалла-2019" ўрим-йиғим мавсуми қизғин паллада

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, вилоятимизнинг барча туманларида ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Миришкорларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 100 отряд ташкил этилган. Мазкур жараёнда вилоятдаги автотранспорт корхоналари ишчи-хизматчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Туманимизда жами 444 та фермерлар томонидан 5275 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан шартномавий давлатга дон сотиш топшириғи 15832 тоннани ташкил этади. Тумандаги жами отрядлар ва комбайнлар сони 15 тани ташкил этиб, ҳар бир комбайнга 6 тадан юк автотраспорт воситалари бириктирилган. “Хуршид транс Х.А.Т.К” МЧЖ билан шартнома асосида ишлайдиган 100 та юк ташувчи транспорт воситалари ғалла ўрими ва ташиш жараёнида фаол иштирок этмоқда.

комментариев