Янги кутубхона очилди

29 май куни туман халқ таълими бўлимига қарашли Ахборот ресурс маркази очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Б.Бобоназаров, туман ИИБ бошлиғи М. Шермухамедов, туман ҳокими ўринбосари Ж.Ҳақбердиев,  Республика маънавият –маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси М.Ашуровлар иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган «5 та ташаббус» лойиҳаси бўйича тўртинчи ташаббус китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ўтказилган “Китобхонлик”танловининг туман босқичи ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди

комментариев