» » Эътибордан кўнгиллар шод

Эътибордан кўнгиллар шод

Улуғ айём арафасида Асрор бобонинг хонадонидан меҳмонлар аримаяпти.

Вилоятимиз ҳокими Эркинжон Турдимов  ва “Нуроний” жамғармаси  вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродовларнинг ташрифи ҳам  Асрор бобо ва унинг яқинларини хурсанд қилди.  Э. Турдимов А. Истамовни байрам билан муборакбод этиб, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ҳамда Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра 7500 000 сўм миқдоридаги пул мукофотини топширди. 

Туманимиз ҳокими Б. Бобоназаров ҳам 95 баҳорни қаршилаётган қаҳрамонимизни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги билан қутлаб, байрам туҳфасини берди.

 

комментариев