БОЛАГА КИТОБ БЕРИНГ

Юқоридаги шиор остида туманимиздаги спорт-интернат мактабида тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирда ота-оналар, ўқитувчилар, мураббийлар мактаб кутубхонасига ва ўқувчи фарзандларига китоблар совға қилишмоқда. 

— Ҳозиргача кутубхона учун 500 дан зиёд китоблар тортиқ этилди — дейди ота-оналар кенгаши раиси Ботир Ҳакимов. 
 — Мен ўғлим Ҳамдамов Шаҳриёрга 5 та, мактаб кутубхонасига ҳам 5 та китоб совға қилар эканман, тадбирда иштирок этганимдан хурсандман. Фарзандларимнинг китобхон бўлишида устозлари сабабчи, — дейди найманлик Васила Обилова. 


Акция давомида бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзоларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этмоқда. Тадбир ташкилотчилардан бири, мактаб директори ўринбосари Абдулла Қобилов ҳам кутубхона фондига 50 та китоб туҳфа қилди.

комментариев